Uzbekistan Airways яна бир “Орзу лайнери”ни сотиб олади

“Узбекистон хаво йуллари” передали новый Boeing 787 Dreamliner
“Узбекистон хаво йуллари” передали новый Boeing 787 Dreamliner - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Uzbekistan Airways жорий йилнинг март ойида яна бир Boeing 787-8 Dreamliner самолётини харид қилади.
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 28 декабр куни тасдиқланган 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурига мувофиқ, Uzbekistan Airways жорий йилнинг март ойида яна бир Boeing 787-8 Dreamliner самолётини харид қилади.
Узбекские авиалинии получили пятый Boeing 787-8 Dreamliner - Sputnik Ўзбекистон
Boeing 787 DreamLiner сотилмайди - Ўзбекистон ҳаво йўллари
Самолётни сотиб олиш учун 141,7 миллион доллар ажратилади, шундан 107,1 миллион доллар Хитой Давлат тараққиёт банки томонидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Таъкидлаш жоизки, миллий авиакомпания Dreamliner самолётларининг тижорий эксплуатациясини 2016 йил сентябр ойида бошлаб, Марказий Осиёдаги биринчи Boeing 787 мижозига айланган.
2018 йил январ ойида, Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясининг самолёт паркида шу каби иккита самолёт бўлганида, авиакомпания 2021 йилга қадар яна тўртта Dreamliner самолётини сотиб олиш тўғрисида шартнома имзолади.
2019 йил июлда Ўзбекистоннинг UzAirways авиакомпанияси бешинчи Boeing-787 Dreamliner самолётини фойдаланишга киритгани ҳақида хабар берилган эди.
Янгиликлар лентаси
0