Тошкентда ичимлик суви учун янги тарифлар ўрнатилди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишВодопроводный кран
Водопроводный кран - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
24 январдан пойтахт бўйича ичимлик сув ва канализация учун янги тарифлар жорий қилинишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. “Toshkent shahаr suv ta'minoti” МЧЖ 24 январдан пойтахт бўйича янги тарифлар жорий қилинишини маълум қилди.
Кран в ванной комнате - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда совуқ сув тарифларини кескин ошириш таклиф қилинмоқда
Бунга асос - халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги қарори ва Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамаси Молия бош бошқармасида тасдиқланган 07 январдаги декларация.
Янги тарифларга кўра, ичимлик суви:
аҳоли учун – I гуруҳ (жисмоний шахслар) – 1 м3 - 400 сўм 00 тийин;
бюджет ташкилотлари учун - II гуруҳ - 1м3 - 400 сўм 00 тийин;
улгуржи истеъмолчилар учун - II гуруҳ - 1м3 - 400 сўм 00 тийин;
тижорат истеъмолчилари учун - III гуруҳ - 1 м3 - 1000 сўм 00 тийин.
Оқова суви хизмати учун:
аҳоли учун – 1 гуруҳ (жисмоний шахслар) – 1 м3 - 350 сўм 00 тийин;
бюджет ташкилотлари учун - II гуруҳ - 1м3 - 350 сўм 00 тийин;
улгуржи истеъмолчилар учун - II гуруҳ - 1м3 - 350 сўм 00 тийин.
Янгиликлар лентаси
0