https://sputniknews.uz/20210107/Tergov-departamenti-Zhasur-Umirov-ishi-byicha-yangi-tafsilotlarni-malum-ildi-15738771.html
Тергов департаменти Жасур Умиров иши бўйича янги тафсилотларни маълум қилди
Тергов департаменти Жасур Умиров иши бўйича янги тафсилотларни маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти вояга етмаган қизнинг номусига тегишда айбланаётган хонанда Жасур Умиров иши бўйича терговнинг айрим тафсилотларини... 07.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-07T11:26+0500
2021-01-07T11:26+0500
2021-01-07T15:41+0500
жамият
ҳодисалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/03/15720675_0:287:1991:1406_1920x0_80_0_0_f8e617ccc78b4cc4a091926772bd91f5.jpg
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти вояга етмаган қизнинг номусига тегишда айбланаётган хонанда Жасур Умиров иши бўйича терговнинг айрим тафсилотларини маълум қилди.Тергов жараёнида аниқланишича: 2020 йилнинг 13 июнь куни Ургут тумани “Оқмачит” маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғилган вояга етмаган фуқаро, Каттақўрғон тумани “Каттакўрпа” маҳалласида яшовчи дугонаси 2003 йилда туғилган фуқаронинг таниши хонанда Жасур Умиров билан яқиндан танишиш учун борганида, Ж.Умиров уларни танишининг уйига олиб бориб, пиво спиртли ичимлигини истеъмол қилдириб, уни ожизлигидан фойдаланиб, номусига теккан. Бундан ташқари аниқланишича вояга етмаган жабрланувчининг номусига яна икки нафар Ж.Умировнинг танишлари текканлигини маълум бўлган.Аввалига жабрланувчи Ж.Умиров у билан ихтиёрий равишда жинсий алоқа қилгани сабабли, унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги ва мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-банди (қилмишда жиноят таркиби бўлмаса)га асосан жиноят иши қўзғатишдан рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган, бироқ жиноят иши назорат тартибида ўрганилиб, тайинланган қўшимча экспертизалар натижасига кўра, Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми (номусга тегиш) билан ҳолат юзасидан қўзғатилган.Ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасига кўра, Ж.Умировга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми “а” банди (шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда номусга тегиш)билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, қолган икки нафар фуқаро А.З. ва Ш.Қ., ларга эса 238-моддаси 1-қисми (ёлғон гувоҳлик бериш) ҳамда 241-моддаси 2-қисмлари (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) билан айблов эълон қилиниб, шу куни уларга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов тамомланиб, айблов хулосасини тасдиқлаш ва тегишли судловга ошириш учун Самарқанд вилоят прокуратурасига юборилган.
https://sputniknews.uz/20201222/Khonanda-Zhasur-Umirov-amoa-olindi--15648284.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/03/15720675_0:100:1991:1593_1920x0_80_0_0_9ff1e28726a8f3fec8ec6bf4937204eb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ҳодисалар
Тергов департаменти Жасур Умиров иши бўйича янги тафсилотларни маълум қилди
11:26 07.01.2021 (янгиланди: 15:41 07.01.2021) Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти вояга етмаган қизнинг номусига тегишда айбланаётган хонанда Жасур Умиров иши бўйича терговнинг айрим тафсилотларини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Ички ишлар вазирлиги
Тергов департаменти вояга етмаган қизнинг номусига тегишда айбланаётган хонанда Жасур Умиров иши бўйича терговнинг айрим тафсилотларини маълум қилди.
Тергов жараёнида аниқланишича: 2020 йилнинг 13 июнь куни Ургут тумани “Оқмачит” маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғилган вояга етмаган фуқаро, Каттақўрғон тумани “Каттакўрпа” маҳалласида яшовчи дугонаси 2003 йилда туғилган фуқаронинг таниши хонанда Жасур Умиров билан яқиндан танишиш учун борганида, Ж.Умиров уларни танишининг уйига олиб бориб, пиво спиртли ичимлигини истеъмол қилдириб, уни ожизлигидан фойдаланиб, номусига теккан. Бундан ташқари аниқланишича вояга етмаган жабрланувчининг номусига яна икки нафар Ж.Умировнинг танишлари текканлигини маълум бўлган.
Аввалига жабрланувчи Ж.Умиров у билан ихтиёрий равишда жинсий алоқа қилгани сабабли, унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги ва мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-банди (қилмишда жиноят таркиби бўлмаса)га асосан жиноят иши қўзғатишдан рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган, бироқ жиноят иши назорат тартибида ўрганилиб, тайинланган қўшимча экспертизалар натижасига кўра, Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми (номусга тегиш) билан ҳолат юзасидан қўзғатилган.
Ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасига кўра, Ж.Умировга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми “а” банди (шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда номусга тегиш)билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, қолган икки нафар фуқаро А.З. ва Ш.Қ., ларга эса 238-моддаси 1-қисми (ёлғон гувоҳлик бериш) ҳамда 241-моддаси 2-қисмлари (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) билан айблов эълон қилиниб, шу куни уларга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов тамомланиб, айблов хулосасини тасдиқлаш ва тегишли судловга ошириш учун Самарқанд вилоят прокуратурасига юборилган.