https://sputniknews.uz/20210106/Senat-Konstitutsiyaga-kiritilatgan-zgarishlarni-maulladi-15736807.html
Сенат Конституцияга киритилаётган ўзгаришларни маъқуллади
Сенат Конституцияга киритилаётган ўзгаришларни маъқуллади
Sputnik Ўзбекистон
Сенати ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунни маъқуллади. 06.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-06T14:13+0500
2021-01-06T14:13+0500
2021-01-06T14:13+0500
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/06/15736771_0:78:1486:914_1920x0_80_0_0_abf48f400893fe146fc56e7e5b604219.jpg
ТОШКЕНТ, 6 янв - Sputnik. Олий Мажлис Сенати “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқуллади. Янги қонун биринчи навбатда Ўзбекистон суд тизимида ташкилий ўзгаришларни амалга оширишни назарда тутади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 107-моддасига ўзгартишлар киритилади. Ушбу ўзгартиришлар натижасида Ўзбекистон суд тизимида жорий йил январ ойидан бошлаб ҳудудда умумюрисдикция судлари ташкил этилади. Хусусан:
вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этиш;
маъмурий тартиб таомиллар ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларини ташкил этиш, шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатиш. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолиниши назарда тутилган.
Ундан ташқари Конституцияда "қонун ҳужжатлари" атамаси "қонунчилик" деб ўзгартирилади.Мазкур Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши суд тизимини бошқариш масалаларини такомиллаштирилиши, вилоят ва унга тенглаштирилган судларни ташкилий, молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга эришиш билан бир қаторда, энг аввало, фуқароларнинг судма-суд сарсон бўлиб юришига барҳам бериб, уларнинг муаммосининг бир жойда ҳал қилиниши имконини беради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/06/15736771_83:0:1404:991_1920x0_80_0_0_91f2b3626f1f23501bf417c6ef9c0646.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият
Сенат Конституцияга киритилаётган ўзгаришларни маъқуллади
Сенати ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунни маъқуллади.
ТОШКЕНТ, 6 янв - Sputnik. Олий Мажлис Сенати “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун
маъқуллади.
Янги қонун биринчи навбатда Ўзбекистон суд тизимида ташкилий ўзгаришларни амалга оширишни назарда тутади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 107-моддасига ўзгартишлар киритилади. Ушбу ўзгартиришлар натижасида Ўзбекистон суд тизимида жорий йил январ ойидан бошлаб ҳудудда умумюрисдикция судлари ташкил этилади. Хусусан:
- вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этиш;
- маъмурий тартиб таомиллар ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларини ташкил этиш, шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатиш. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолиниши назарда тутилган.
Ундан ташқари Конституцияда "қонун ҳужжатлари" атамаси "қонунчилик" деб ўзгартирилади.
Мазкур Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши суд тизимини бошқариш масалаларини такомиллаштирилиши, вилоят ва унга тенглаштирилган судларни ташкилий, молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга эришиш билан бир қаторда, энг аввало, фуқароларнинг судма-суд сарсон бўлиб юришига барҳам бериб, уларнинг муаммосининг бир жойда ҳал қилиниши имконини беради.