Ўзбекистон Солиқ инспекцияси ўзини ўзи банд қилганлар сони энг кўп бўлган соҳаларни санаб ўтди.
Маълум бўлишича, шу кунга қадар Ўзбекистонда жами 548,7 минг фуқаро – ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтган.
Уларнинг аксарияти (159 954 киши) маиший хизматлар - сартарошлик, косметолог, калитлар тайёрлаш, пойабзал таъмирлаш соҳасида ишлайди.
Шунингдек, 120 527 киши қишлоқ хўжалиги - чорва молларини парвариш қилиш, томорқа эгаларига ёрдам бериш соҳасида ишлайди. 102 341 киши - ижтимоий хизматлар, яъни репетиторлар, энагалар, уй хўжалигини юритиш билан шуғуланади.
Ўзини ўзи банд қилганлар асосан қайси соҳаларда экани ва уларни 2021 йилда нималар кутаётгани ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг.