Ўзбекистонда Қор Бобо ветеранларга ҳам совға улашди

Oбуна бўлиш
Тадбирда “Ғалабанинг 75-йиллиги” халқаро жамоаси, "Россотрдничество"нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда "Твори Добро" ёшлар кўнгилли жамоалари иштирок этмоқда. 
Ўзбекистонда байрам кунларида бир гуруҳ активистлар Қор бобо кийимида Уруш ветераларини, меҳнат қаҳрамонлари ва Уруш болаларини Янги йил билан табриклаб, уларга совғалар улашишмоқда.
“Бизда ҳозирча ветеранларга шахсан раҳмат айтиш имконияти бор. Биз бундан четда қолмаслигимиз керак. Биз ўз қаҳрамонларимизга нафақат янги йил совғаси улашиш, балким реал ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилдик” – дейди “Ғалабанинг 75-йиллиги” халқаро жамоаси координатори Сергей Ежков.
Ўзбекистонда ушбу тадбир иккинчи маротаба бўлиб ўтмоқда. Унда исталган кўнгилли киши иштирок этиши мумкин. Ундан мақсад ветеранларга нафақат 9 май куни, балким бутун йил давомида ёрдам кўрсатишдир.
“Янги йилингиз билан, ветеран!” байрам акцияси 7 январга қадар давом этади. Тадбирда “Ғалабанинг 75-йиллиги” халқаро жамоаси, "Россотрдничество"нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда "Твори Добро" ёшлар кўнгилли жамоалари иштирок этмоқда. 
Ветеранларга совға топшириш тадбири барча санитария нормаларига амал қилган ҳолда бўлиб ўтмоқда. Кексалар ҳам Қор Бобо келишига ёш боладек хурсанд бўлишмоқда. Батафсил Sputnik видеосида томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0