Самарқандда авторақам 57 минг долларга сотилди

© ГУБДД Самаркандской областиАвтономер проданный за рекордную сумму
Автономер проданный за рекордную сумму - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд вилоятига тегишли бўлган 30 Z 777 ZZ автомобил давлат рақами онлайн аукционда рекорд даражадаги нарх — 596,5 млн сўм эвазига сотилди.
ТОШКЕНТ, 5 янв - Sputnik. Avtoraqam онлайн аукционида Самарқанд вилояти ҳудудий кодига доир авторақам учун рекорд миқёсидаги таклиф эвазига сотилди.  
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ РИБ томонидан бошланғич нархи 111 500 000 сўм билан савдога чиқарилган "30 Z 777 ZZ" авторақами учун 4 январ куни 
596 525 000 сўм миқдорида таклиф эвазига сотилгани қайд этилди. 
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Самарқанд вилояти ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган, ушбу авторақам "аллақачон сотилгани" ҳақидаги хабарлар ёлғон эканини ва ушбу авторақам ЙҲХБ ихтиёрида эканини тасдиқловчи пост қолдирган эди.  
 
Янгиликлар лентаси
0