Эксперт 2021 йилнинг энг истиқболли валюталарини санаб ўтди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры
Денежные купюры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўрта узоқ муддатларда омонат сақлаш ва инвестиция учун евро, юан ва йена яхши истиқболга эга. Шунингдек БРИКС давлатлари валюталари қизиқарли бўлиши мумкин - эксперт.
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. 2021 йилда омонлатларни сақлаш учн энг яхши хорижий валюта - евро бўлади дб ҳисоблайди "БКС Мир инвестиций" компанияси таҳлилчиси Михаил Зельцер.
"Европа иқтисодиёти ўсиш тезлиги Америка иқтисодига қарагандан тез бўлади. Иккинчидан Америка фискал дастурлари оқибатида доллар девальвацияга учрайди. Шу сабабли ҳам евро 2021 йилнинг биринчи ярмидаёқ долларга нисбатан 1,3 баравар ўсиши мумкин. Агар сиз омонатингизни хорижий валютада сақламоқчи бўлсангиз - Евро яхши валюта бўлиши мумкин", - деди Зельцер РИА Новостига.
Эксперт фикрига кўра, ўрта узоқликдаги муддатларда резерв валюта сифатида евродан ташқари юань ва иена ҳам истиқболли валюта бўлиши мумкин. 
Ундан ташқари, ушбу даврла БРИКС давлатлари валюталари ҳам ўсиши мумкин. Айниқса ранд ва рупия. Лекин Россия аҳолиси учун ушбу валюталар экзотик бўлгани ҳамда уларнинг қисқа муддатли волатиллиги ва чекланган ликвидлиги туфайли ушбу валюталарга инвестиция киритиш юқори хавфга эга бўлиши мумкин.
Рубль эса 2021 йилда долларга нисбатан 70 рублгача ва Еврога нисбатан 85 рублгача ўсиш имкониятига эга, лекин бунинг учун нефт нархи стабил даражада 50 доллардан юқори бўлиши керак. Иккинчидан АҚШ ва Европа томонидан санкциялар босими ҳам камайтирилиши керак. 
Янгиликлар лентаси
0