https://sputniknews.uz/20210105/Bugun-soat-1500-dan-bir-ator-gaz-tldirish-shokhobchalari-ishini-tkhtatadi-15731907.html
Бугун соат 15:00 дан бир қатор газ тўлдириш шохобчалари ишини тўхтатади
Бугун соат 15:00 дан бир қатор газ тўлдириш шохобчалари ишини тўхтатади
Sputnik Ўзбекистон
Айни дамда нефт ва газ конларида носозлик сабаб тўхтатилган барча 14 та газ ҳайдаш агрегатлари ишга туширилди ва иш режимида ишламоқда. 05.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-05T15:03+0500
2021-01-05T15:03+0500
2021-01-05T15:03+0500
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/629/47/6294784_7:0:1200:675_1920x0_80_0_0_7f0326bac1d9d17199b78bad79a4b837.jpg
ТОШКЕНТ, 5 янв - Sputnik. Бугун соат 15:00 дан бир қатор газ тўлдириш шохобчалари бир неча соатга ишини тўхтатади деб хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати.Эслатиб ўтамиз, 4 январ куни газ конларини электр билан таъминловчи станцияларда содир бўлган носозлик оқибатида, “Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”нинг нефть ва газ конлари бир неча соат давомида фаолияти тўхтатилган эди.Айни дамда носозлик сабаб тўхтатилган барча 14 та газ ҳайдаш агрегатлари ишга туширилди ва иш режимида ишламоқда. Шу билан бирга 4 январь куни етказиб берилмаган ҳажмлар ҳамда 4-5 январь кунлари ҳаво ҳароратининг пасайиши туфайли газ истеъмолида ўсиш кузатилаётгани туфайли, бир қатор ҳудудларда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, АГТКШларга газ етказиб беришни чеклаш чорасини қўллашга қарор қилган. Энергетива вазирлиги хабарига кўра, газ етказиб беришда, Республика аҳоли истеъмолчилари ва электр энергиясини ишлаб чиқарувчи “Иссиқлик электр станциялари” АЖ корхоналарини табиий газ билан барқарор таъминлаш биринчи даражали вазифа сифатида белгиланган.
https://sputniknews.uz/20210104/Neft-va-gaz-azib-chiarish-konlarini-elektr-bilan-taminlagan-podstantsiyada-avariya-yuz-berdi-15728510.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/629/47/6294784_98:0:1171:675_1920x0_80_0_0_692dafef4abccfba5a8cb50fc40d55a2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият
Бугун соат 15:00 дан бир қатор газ тўлдириш шохобчалари ишини тўхтатади
Айни дамда нефт ва газ конларида носозлик сабаб тўхтатилган барча 14 та газ ҳайдаш агрегатлари ишга туширилди ва иш режимида ишламоқда.
ТОШКЕНТ, 5 янв - Sputnik. Бугун соат 15:00 дан бир қатор газ тўлдириш шохобчалари бир неча соатга ишини тўхтатади деб
хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати.
"Зарур вақтинчалик чоралардан бири – автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)нинг соат 15.00 дан 05:00 гача ишлашини чеклашдир. Ушбу вақтинчалик чора магистрал газ қувурларида барқарор газ босими таъминланиши йўлга қўйилгунга қадар жорий этилади, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 4 январ куни газ конларини электр билан таъминловчи станцияларда содир бўлган носозлик оқибатида, “Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”нинг нефть ва газ конлари бир неча соат давомида фаолияти тўхтатилган эди.
Айни дамда носозлик сабаб тўхтатилган барча 14 та газ ҳайдаш агрегатлари ишга туширилди ва иш режимида ишламоқда. Шу билан бирга 4 январь куни етказиб берилмаган ҳажмлар ҳамда 4-5 январь кунлари ҳаво ҳароратининг пасайиши туфайли газ истеъмолида ўсиш кузатилаётгани туфайли, бир қатор ҳудудларда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, АГТКШларга газ етказиб беришни чеклаш чорасини қўллашга қарор қилган.
Энергетива вазирлиги хабарига кўра, газ етказиб беришда, Республика аҳоли истеъмолчилари ва электр энергиясини ишлаб чиқарувчи “Иссиқлик электр станциялари” АЖ корхоналарини табиий газ билан барқарор таъминлаш биринчи даражали вазифа сифатида белгиланган.