https://sputniknews.uz/20210103/-WBA-reytingida-zbek-bokschilari-aysi-rinlarda-15723342.html
WBA рейтингида ўзбек боксчилари қайси ўринларда?
WBA рейтингида ўзбек боксчилари қайси ўринларда?
Sputnik Ўзбекистон
WBA боксчиларнинг 2020 йил декабрь ойи якунлари бўйича янгиланган рейтингини эълон қилди. Рейтингдан 6 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган. 03.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-03T16:39+0500
2021-01-03T16:39+0500
2021-04-08T14:21+0500
спорт
бокс
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/744/46/7444681_0:100:1921:1180_1920x0_80_0_0_3108fcdee5a09882bbcc9b73c35def91.jpg
ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) боксчиларнинг 2020 йил декабрь ойи якунлари бўйича янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.Рейтингдан 6 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган.Рейтингда боксчи Муроджон Аҳмадалиев иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) чемпион сифатида қайд этилган.Биринчи ярим ўрта вазн тоифасидан (-63,5 кг) икки нафар ўзбекистонлик ўрин олган. Янгиланган рейтингда Рио-2016 Олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов 6-поғонада қайд этилган бўлса, яна бир боксчи Шоҳжаҳон Эргашев 8-ўринни эгаллаб турибди.Биринчи ўрта вазн (-69,85 кг) тоифасидаги Исроил Мадримов 1-ўринда қайд этилган ва у чемпионлик камари учун биринчи рақамли даъвогарга айланган.Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги боксчи Бектемир Мелиқўзиев (-76,2 кг) ноябрь ойида ажойиб ғалабага эришган бўлса-да, ҳамон 14-ўринда бормоқда.Ярим оғир вазн тоифасида (-79,3 кг) рингга кўтарилаётган Рустам Тўлаганов ҳам аввалги ойдаги ўрнини сақлаб қолган – 14-ўрин.
https://sputniknews.uz/20201213/Baodir-Zhalolov-meksikalik-raibini-malub-etdi---video-15591213.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/744/46/7444681_106:0:1813:1280_1920x0_80_0_0_e6a0f66cb1b52a4a55d524bfd6b1ac9a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, бокс, ўзбекистон
WBA рейтингида ўзбек боксчилари қайси ўринларда?
16:39 03.01.2021 (янгиланди: 14:21 08.04.2021) WBA боксчиларнинг 2020 йил декабрь ойи якунлари бўйича янгиланган рейтингини эълон қилди. Рейтингдан 6 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган.
ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) боксчиларнинг 2020 йил декабрь ойи якунлари бўйича янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати
хабар қилмоқда.
Рейтингдан 6 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган.
Рейтингда боксчи Муроджон Аҳмадалиев иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) чемпион сифатида қайд этилган.
Биринчи ярим ўрта вазн тоифасидан (-63,5 кг) икки нафар ўзбекистонлик ўрин олган. Янгиланган рейтингда Рио-2016 Олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов 6-поғонада қайд этилган бўлса, яна бир боксчи Шоҳжаҳон Эргашев 8-ўринни эгаллаб турибди.
Биринчи ўрта вазн (-69,85 кг) тоифасидаги Исроил Мадримов 1-ўринда қайд этилган ва у чемпионлик камари учун биринчи рақамли даъвогарга айланган.
Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги боксчи Бектемир Мелиқўзиев (-76,2 кг) ноябрь ойида ажойиб ғалабага эришган бўлса-да, ҳамон 14-ўринда бормоқда.
Ярим оғир вазн тоифасида (-79,3 кг) рингга кўтарилаётган Рустам Тўлаганов ҳам аввалги ойдаги ўрнини сақлаб қолган – 14-ўрин.