https://sputniknews.uz/20210102/zbekistonda-1-yanvardan-nimalar-zgaradi-15717591.html
Ўзбекистонда 1 январдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистонда 1 январдан нималар ўзгаради?
Sputnik Ўзбекистон
Январдан бошлаб кам таъминланган оила аъзоларига вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади 02.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-02T11:17+0500
2021-01-02T11:17+0500
2021-01-02T11:17+0500
янгиликлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/993/74/9937457_0:34:1200:713_1920x0_80_0_0_cd3eca832747599fac934750d3bc6603.jpg
ТОШКЕНТ, 2 янв - Sputnik. Ўзбекистонда 1 январдан нималар ўзгарди. Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий-ахборот канали шу ҳақда маълумот берди.Январ ойининг биринчи санасидан қуйидаги ўзгаришлар рўй беради:
ОТМга кириш тест синовлари мазмуни мактаб дастурларига мослаштирилади;
Олис ҳудудларга ишлашга келган мутахассисларга бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик компенсация берилади;
Мактабларда Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилади;
Тизимли равишда скрининг текширувлари ўтказилади;
Ҳар йили туманлар (шаҳарлар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида умумтаълим муассасаларининг рейтинги тузилади;
Тиббиёт ходимлари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади;
Аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоат экспертизасини амалга ошириш механизми жорий этилади;
Ҳар бир туман маркази ва шаҳарларда пиёда ва велосипедда юриш учун “Саломатлик йўлаклари”ни қуриш ишлари бошланади;
Давлат иштирокидаги 9 та корхонада тажриба тариқасида монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади;
Шифокорлар учун ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтиш тартиби жорий этилади;
Фавқулодда вазиятлар оқибатида йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳужжатларни тиклашда давлат божи ва йиғимлар ундирилмайди;
Электр энергияси тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ ундиришни таъминлаш ишлари тизимли йўлга қўйилади;
Суд мажлислари иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб борилади;
Табиатга зарар етказганлик ҳақида хабар берган шахсларга пул мукофоти берилади;
Ер баланси ва унинг ҳисоботи, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари фақат Миллий геоахборот тизимида юритилади;
Кам таъминланган оила аъзоларига вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади;
Барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади;
Фуқаро ўзига қулай туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки ДХМга мурожаат қилиб вақтинча турган жойи бўйича рўйхатда туриши мумкин бўлади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/993/74/9937457_14:0:1148:713_1920x0_80_0_0_bf5c3eb3c242c78fa4a6bf5685d84eae.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янгиликлар
Ўзбекистонда 1 январдан нималар ўзгаради?
Январдан бошлаб кам таъминланган оила аъзоларига вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади
ТОШКЕНТ, 2 янв - Sputnik. Ўзбекистонда 1 январдан нималар ўзгарди. Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий-ахборот канали шу ҳақда маълумот берди.
Январ ойининг биринчи санасидан қуйидаги ўзгаришлар рўй беради:
- ОТМга кириш тест синовлари мазмуни мактаб дастурларига мослаштирилади;
- Олис ҳудудларга ишлашга келган мутахассисларга бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик компенсация берилади;
- Мактабларда Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилади;
- Тизимли равишда скрининг текширувлари ўтказилади;
- Ҳар йили туманлар (шаҳарлар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида умумтаълим муассасаларининг рейтинги тузилади;
- Тиббиёт ходимлари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади;
- Аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоат экспертизасини амалга ошириш механизми жорий этилади;
- Ҳар бир туман маркази ва шаҳарларда пиёда ва велосипедда юриш учун “Саломатлик йўлаклари”ни қуриш ишлари бошланади;
- Давлат иштирокидаги 9 та корхонада тажриба тариқасида монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади;
- Шифокорлар учун ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтиш тартиби жорий этилади;
- Фавқулодда вазиятлар оқибатида йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳужжатларни тиклашда давлат божи ва йиғимлар ундирилмайди;
- Электр энергияси тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ ундиришни таъминлаш ишлари тизимли йўлга қўйилади;
- Суд мажлислари иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб борилади;
- Табиатга зарар етказганлик ҳақида хабар берган шахсларга пул мукофоти берилади;
- Ер баланси ва унинг ҳисоботи, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари фақат Миллий геоахборот тизимида юритилади;
- Кам таъминланган оила аъзоларига вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади;
- Барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади;
- Фуқаро ўзига қулай туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки ДХМга мурожаат қилиб вақтинча турган жойи бўйича рўйхатда туриши мумкин бўлади.