https://sputniknews.uz/20210101/zbekistonda-OTMlarni-yirik-shaarlar-chekkasiga-kchirish-rezhalashtirilmoda-15715710.html
Ўзбекистонда ОТМларни йирик шаҳарлар чеккасига кўчириш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда ОТМларни йирик шаҳарлар чеккасига кўчириш режалаштирилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Хусусан, "Талабалар шаҳарчаси"ни шакллантириш мақсадида мавжуд ОТМларни йирик шаҳарлар чеккасига кўчириш ва у ерда янги олий таълим муассасаларини барпо этиш... 01.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-01T09:41+0500
2021-01-01T09:41+0500
2021-01-01T09:45+0500
янгиликлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 1 янв - Sputnik. Ўзбекистонда ОТМларни йирик шаҳарлар чеккасига кўчириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақдаги ҳужжат Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган.Хусусан, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2020—2025 йилларда йирик шаҳарларни ривожлантириш чора-тадбирлар дастури тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди.Унда йирик шаҳарларда 2020—2025 йилларда урбанизацияни ривожлантиришнинг асосий концептуал йўналишлари келтирилган.Қайд этилишича, бу йирик шаҳарларда урбанизация жараёнларини янада фаоллаштириш, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий турмуш даражасини янада кўтаришга ёрдам беради.Хусусан, "Талабалар шаҳарчаси"ни шакллантириш мақсадида мавжуд ОТМларни йирик шаҳарлар чеккасига кўчириш ва у ерда янги олий таълим муассасаларини барпо этиш бўйича чора-тадбирлар кўриш режалаштирилган.Шунингдек, мавжуд мактабгача таълим ташкилотларининг (МТТ) жорий ҳолатидан келиб чиқиб, уларни реконструкция қилиш, шунингдек, келгусида аҳоли ўсиш суръатини инобатга олган ҳолда янги МТТлар билан қамраб олиш мўлжалланган.Давлат МТТлари томонидан қўшимча пулли хизматлар кўрсатишни жорий этиш (дам олиш кунлари ва иш куни якунлангандан кейин болаларни парваришлаш, унга қараб туриш ва ўқитиш, белгиланган дастурдан ташқари спорт-соғломлаштириш тўгараклари, бадиий-эстетик, фан тўгараклари ташкил этиб, қўшимча хизматлар кўрсатишни назарда тутиш) кўзда тутилмоқда.
https://sputniknews.uz/20201217/zbekistonning-4-ta-OTMlari-Evropa-va-Markaziy-Osidagi-eng-yakhshilar-reytingidan-rin-oldi-15615381.html
https://sputniknews.uz/20201110/OTMga-kirishdagi-test-sinovlari-mazmuni-maktab-dasturlariga-moslashtiriladi-15368969.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янгиликлар
Ўзбекистонда ОТМларни йирик шаҳарлар чеккасига кўчириш режалаштирилмоқда
09:41 01.01.2021 (янгиланди: 09:45 01.01.2021) Хусусан, "Талабалар шаҳарчаси"ни шакллантириш мақсадида мавжуд ОТМларни йирик шаҳарлар чеккасига кўчириш ва у ерда янги олий таълим муассасаларини барпо этиш бўйича чора-тадбирлар кўриш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 1 янв - Sputnik. Ўзбекистонда ОТМларни йирик шаҳарлар чеккасига кўчириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақдаги ҳужжат Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган.
Хусусан, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2020—2025 йилларда йирик шаҳарларни ривожлантириш чора-тадбирлар дастури тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокама учун
эълон қилди.
Унда йирик шаҳарларда 2020—2025 йилларда урбанизацияни ривожлантиришнинг асосий концептуал йўналишлари келтирилган.
Қайд этилишича, бу йирик шаҳарларда урбанизация жараёнларини янада фаоллаштириш, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий турмуш даражасини янада кўтаришга ёрдам беради.
Хусусан, "Талабалар шаҳарчаси"ни шакллантириш мақсадида мавжуд ОТМларни йирик шаҳарлар чеккасига кўчириш ва у ерда янги олий таълим муассасаларини барпо этиш бўйича чора-тадбирлар кўриш режалаштирилган.
Шунингдек, мавжуд мактабгача таълим ташкилотларининг (МТТ) жорий ҳолатидан келиб чиқиб, уларни реконструкция қилиш, шунингдек, келгусида аҳоли ўсиш суръатини инобатга олган ҳолда янги МТТлар билан қамраб олиш мўлжалланган.
Давлат МТТлари томонидан қўшимча пулли хизматлар кўрсатишни жорий этиш (дам олиш кунлари ва иш куни якунлангандан кейин болаларни парваришлаш, унга қараб туриш ва ўқитиш, белгиланган дастурдан ташқари спорт-соғломлаштириш тўгараклари, бадиий-эстетик, фан тўгараклари ташкил этиб, қўшимча хизматлар кўрсатишни назарда тутиш) кўзда тутилмоқда.