Ўтган йилнинг энг қизиқарли археологик кашфиётлари
14:41 01.01.2021 (янгиланди: 14:54 01.01.2021)
Oбуна бўлиш
Ортда қолган 2020-йил давомида кўплаб кашфиётлар қилинди, археологик қазилмалар шулар жумласидан. Мисол учун, Ямал-Ненецк округи ҳудудида палеолит даврига мансуб мамонт суяклари аниқланди.
Ямал-Ненецк округи ҳудудидаги археологик қазилмалар давомида палеолит даврига мансуб мамонт суяклари фрагментлари топилди.
Жорий йилнинг энг қизиқарли археологик топилмаларини - фотолентамизда томоша қилинг!

1/12
© AFP 2023 / Greek Culture Ministry
Афинада топилган грек худоси Гермеснинг бош қисми.

2/12
© AP Photo / Peru's Ministry of Culture - Nasca-Palpa / Jhony Islas
Перудаги Наска платосида топилган мушук геоглифи, икки минг йилдан ортиқ тарихга эга.

Ямал-Ненецк ҳудудида археологик қазилмалар давомида аниқланган катта мамонтнинг суяклари фрагментлари.

4/12
© AP Photo / Atef Safadi
Фаластинда аниқланган ритуал ҳаммом ва черков вайроналари, 2000 йиллик тарихга эга.

Лондонда аниқланган дастлабки театрнинг қазилма ишлари.

Хитойда аниқланган қуш ҳайкали, 13 минг ёшдан катта.

7/12
CC BY 4.0 / Lars Pilø/Espen Finstad /James H. Barrett/Antiquity Publications Ltd, 2020 / (cropped image)
Норвегиядаги Lendbreen музлигида аниқланган от бош суяги.

Қадимги Рим шаҳарларидан бири Фалерия-Новининг георадар ёрдамида яратилган илк тўлиқ харитаси.

9/12
© Foto : NEFU / The Siberian Times
Якутияда аниқланган 39500 ёшдан катта бўлган ғор айиғининг танаси.

10/12
© AP Photo / Andrew Medichini
Рим Форумидаги Ромул саркофаги.

Испаниядаги Фонт-Мажор ғоридаги қояларга ўйилган суратлар.

Тувадаги скиф қизи қолдиқлари.