ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 060 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Янги касалланиш ҳолатлари Ўзбекистоннинг етти ҳудудида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 74943 (+154) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 %ни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1503 нафар бемордан 161 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.
31 декабр ҳолатига кўра, жаҳонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 83 миллиондан ортган.
Россия Роспотребнадзор раҳбари Анна Попованинг айтишича, айни вақтга қадар коронавирус билан такроран касалланган беморлар сони 50 дан ошмайди.
Инсон иммун тизимида сезиларли ўзгариш юз берса, у такроран коронавирусга чалиниши мумкин.