Ўзбекистонда феврал ойидан ойлик ва стипендиялар оширилади

© SputnikКошелек с деньгами
Кошелек с деньгами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг 30 декабрдаги қарори билан 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилди.

ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Куни кеча Ўзбекистон президенти "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ: 2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилиши кўзда тутилган.

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари ҳам худди шунчага оширилади.

2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм; 

базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм белгиланмоқда.

 

 

Янгиликлар лентаси
0