Ниқобли Янги йил

Oбуна бўлиш
Фуқароларга COVID-19 тарқалишини олдини олиш учун, Янги йилни ўз уйида оила даврасида кутиб олиш тавсия этилади. Оммавий тадбирлар фақат очиқ ҳавода ўтказилиши мумкин.

Маълумки, бу йилги санитария-эпидемиологик вазият Янги йил байрамини нишонлашда ҳам ўз аксини топган. Хусусан, ҳукумат томонидан байрам тадбирлари ўтказишга қатор чекловлар киритилган. 

Хусусан, мактаб ва боғчаларда, давлат муассасаларида байрам тадбирлари бекор қилинган.

Барча фуқаролар учун COVID-19 тарқалишини олдини олиш учун, Янги йилни ўз уйида оила даврасида кутиб олиш тавсия этилади. 

Фақат очиқ ҳавода ўтказилаётган тадбирларга рухсат берилган. Хусусан Тошкент марказида байрам концертлари ва томошалари Истиқлол кўчасида Миллий кутубхона олдида 10 январгача ҳар куни соат 10:00 дан 22:00гача бўлиб ўтади.

Пандемия шароитида Янги йил байрамини нишонлашда киритилган чекловлар билан батафсил инфографикамизда танишинг.

Янгиликлар лентаси
0