Мирзиёев ва Тоқаев бир-бирларини кириб келаётган янги йил билан қутладилар

© Пресс-служба президента КазахстанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Казахстана Касым-Жормат Токаев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Казахстана Касым-Жормат Токаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликни, шу жумладан, савдо портфелини янада кенгайтириш, инвестиция лойиҳалари, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва энергетика соҳаларида алоқаларни чуқурлаштириш лозимлигини қайд этдилар.

ТОШКЕНТ, 30 дек - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 декабрь куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Шавкат Мирзиёев встречает главу Таджикистана Эмомали Рахмона - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан телефонлашди

Суҳбат аввалида Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари бир-бирларини ва икки мамлакатнинг қардош халқларини кириб келаётган янги 2021 йил билан самимий табрикладилар, тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Ўтаётган йилнинг барча хатар ва қийинчиликларига қарамай, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг изчил ривожланиши таъминланганлиги алоҳида таъкидланди.

Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликни, шу жумладан, савдо портфелини янада кенгайтириш, инвестиция лойиҳалари, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва энергетика соҳаларида алоқаларни чуқурлаштириш лозимлигини қайд этдилар. Ҳудудлар ўртасидаги яқин ҳамкорликни давом эттириш, маданий-гуманитар алмашинувнинг кенг дастурини амалга оширишга катта эътибор қаратилди.

Президентлар, шунингдек, минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашиб, бўлажак олий даражадаги тадбирлар  режасини муҳокама қилдилар.

Давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президентига 2021 йилда Евроосиё иқтисодий иттифоқига муваффақиятли раислик қилишини тилади.

Янгиликлар лентаси
0