Тошкент метросида фуқаро поезд йўлига ётиб олди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтанция метро в Ташкенте
Станция метро в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Алишер Навоий” бекатида 38 ёшли аёл ўзини атайлаб яқинлашиб келаётган поезд остига ташлаш мақсадида поезд йўлига ётиб олди.

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Тошкент метрополитенининг “Алишер Навоий” бекатида 38 ёшли аёл ўзини атайлаб яқинлашиб келаётган поезд остига ташлаш мақсадида поезд йўлига ётиб олди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” УК интернетда тарқалган видеони изоҳлаётиб, маълум қилди.

Ҳодиса 28 декабрь куни соат 21:23 да содир бўлган. Метрополитен ходимлари ва метро хавфсизлик бўлимининг тезкор ҳаракатлари натижасида бахтсиз ҳодисанинг олди олинган. Фуқаро Б.И. жиддий жароҳатларсиз платформага олиб чиқилган.

Маълум бўлишича, аёл депрессия ҳолатида бўлган  ва ўзининг ножўя ҳаракатларини кучли эҳтирос ҳолатида содир этган.

Ушбу ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0