Президент янги йил номини эълон қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в молодежном форуме
Шавкат Мирзиёев принял участие в молодежном форуме - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга ва халққа йўлланаётган мурожаатномасида янги 2021 йил номини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаётган мурожаатномасида янги йил номини эълон қилди.

Президент агар катта авлоднинг билими ва тажрибасини, узоқни кўра олиш фазилатларини ёшлардаги ғайрат-шижоат, мардлик ва фидойилик билан бирлаштира олинса, кўзлаган марраларга албатта етса бўлишини таъкидлади. Янги Ўзбекистон ана шундай билимли ва бунёдкор ёшлар билан биргаликда барпо этилади.

"Ана шу муҳим йўналишларда бошлаган ишларимизни давом эттириш ва янги, юксак босқичга кўтариш мақсадида, кириб келаётган 2021 йилга мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб ном беришни таклиф этаман", - деди Мирзиёев.
Янгиликлар лентаси
0