Президент сайловлари халқаро тамойиллар асосида ўтиши керак – Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2021 йилда президент сайлови бўлиб ўтади. Президент МСК бу катта сиёсий воқеа халқаро демократик тамойиллар асосида, юксак савияда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратиши лозимлигини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида 2021 йилда бўлиб ўтадиган президент сайловларига сайловига тўхталди.

Мирзиёев Марказий сайлов комиссияси давлат ва халқ ҳаётида катта сиёсий воқеа – президент сайлови миллий қонунчилик ва умумэътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида, юксак савияда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратиши лозимлигини таъкидлади.

“Биринчи навбатда, сайлов комиссиялари аъзоларини сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича тизимли ўқитиш керак. Ўтган сайловларда халқаро кузатувчилар томонидан берилган мақбул тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш ишларини давом эттирамиз”, - деди у.

Президент бу муҳим сиёсий кампания янги Ўзбекистон шароитида сайловчилар, барча фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти, дунёқараши, гражданлик позицияси юксалиб бораётганини яна бир бор намоён этишига ишонч билдирди.

Янгиликлар лентаси
0