Пандемия даврида 600 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар ватанга қайтди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишГражданка Узбекистана в ожидании рейса из Новосибирска в Ташкент
Гражданка Узбекистана в ожидании рейса из Новосибирска в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хориждан 600 мингдан ортиқ ватандош олиб келинди. Чет элда қийин аҳволга тушиб қолган 100 мингга яқин фуқароларга зарур ёрдамлар кўрсатилди.

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати коронавирус пандемияси вақтида хориждан 600 мингдан ортиқ фуқаронинг ватанга қайтишига кўмаклашди. Бу ҳақда мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

“Хориждан 600 мингдан ортиқ ватандошимиз юртимизга олиб келинди. Чет элда қийин аҳволга тушиб қолган 100 мингга яқин фуқароларимизга зарур ёрдамлар кўрсатилди. Пандемия оқибатларини юмшатиш ва бартараф этиш учун давлат томонидан жами 82 триллион сўмлик комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди”, - деди давлат раҳбари парламентга йўллаётган мурожаатномаси давомида.

Президент Инқирозга қарши жамғарма ташкил этилиб, коронавирусга қарши курашиш, аҳоли ва корхоналарни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ тадбирларга бюджетдан 16 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилганига аниқлик киритди.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида фидойи ва олижаноб ватандошларнинг фаол иштирокида 800 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилаларга 1 триллион сўмдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилди.

Мирзиёев пандемиянинг биринчи кунларидан бошлаб, бутун бошқарув тизими ва барча тиббиёт муассасалари фавқулодда иш режимига ўтказилганини таъкидлади. Қисқа муддатда Тошкент шаҳри ва ҳудудларда, барча шароитларга эга бўлган қарийб 30 минг ўринли даволаш масканлари ташкил этилди. Улар зарур дори-дармон, ҳимоя ва энг замонавий диагностика воситалари билан таъминланди.

Пандемияга қарши курашиш учун 200 мингдан зиёд тиббиёт ходими, жумладан, чет эллик 150 нафар юқори малакали шифокор ва мутахассислар жалб этилди.

Янгиликлар лентаси
0