Кремль Жириновскийнинг Путин ворислари ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия етакчиси матбуот котиби Путин вориси ҳақидаги фикрлар бирор бир нарса билан асосланмаганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Россия етакчиси матбуот котиби Дмитрий Песков айрим сиёсатчиларнинг президент Владимир Путиннинг вориси борасидаги мулоҳазаларига муносабат билдирди.

Председатель ЛДПР Владимир Жириновский  - Sputnik Ўзбекистон
Жириновский Россиянинг эҳтимолий бўлажак президентларини айтди

“Ворислар мавзуси анъанавий равишда кучли қизиқишни келтириб чиқаради. Шу боис бу ҳамиша бўлган, эҳтимол, ҳамиша шундай бўлиб қолади. Кўпинча бу мулоҳазалар, албатта, бирор бир нарса билан асосланмаган ва шунчаки мулоҳазалар бўлади. Буни ҳеч қандай изоҳлай олмайман”, - деди Песков. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Путин ўз вориси ҳақида ўйлайдими деган саволга, Песков барча матбуот анжуманларида бу ҳақда президент кўп маротаба сўралгани ва у кўп марта жавоб қайтарганини қўшимча қилди.

Давлат раҳбари бир неча марта қарорни халқ қабул қилиши кераклигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский келажакда ким Россия президенти бўлиши мумкинлиги борасида ўз фикрларини билдирган эди.

Янгиликлар лентаси
0