Автомобиль ишлаб чиқарувчилар сони кўпайтирилади, 73 та акциз солиғи бекор қилинади

© Sputnik / Сергей Мамонтов / Медиабанкка ўтишСборка легковых автомобилей на заводе компании Changan в городе Чунцин в Китае.
Сборка легковых автомобилей на заводе компании Changan в городе Чунцин в Китае. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Автомобиль саноатида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш ва корхоналарга тенг шароитлар яратиш орқали соҳада ишлаб чиқарувчилар сони кўпайтирилади”, - деди Мирзиёев.

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномаси давомида 2021 йилдан бошлаб озиқ-овқат, нефть ва электротехника каби тармоқларда 73 та акциз солиғи бекор қилиниши маълум қилди.

Заргарлик соҳасида ҳам тадбиркорларга хомашё сотиб олиш учун кенг имкониятлар яратилади. Бунда келгуси йил 1 мартдан бошлаб кумушни биржа орқали ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш тартиби ўрнатилади.

“Автомобиль саноатида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш ва корхоналарга тенг шароитлар яратиш орқали соҳада ишлаб чиқарувчилар сони кўпайтирилади”, - деди президент.

Давлат раҳбарининг таъкидланишича, иқтисодий ўсишга, аввало, рақобатдош саноат занжирларини яратиш ҳамда бундай лойиҳаларга инвестицияларни кўпайтириш орқали эришилади.

Ҳарвард университети тадқиқотларига кўра, мамлакат 50 дан ортиқ саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда барча имконият ва нисбий устунликларга эга. Айниқса, нефтгаз-кимё, металлургия, машинасозлик, электротехника, фармацевтика, қурилиш материаллари, тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ҳамда “яшил иқтисодиёт” билан боғлиқ саноат тармоқлари иқтисодиётимиз “драйверлари”га айланиши учун барча етарли шароитлар мавжуд.

Бу тармоқларда хусусий секторнинг ташаббуслари ва янги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда кооперацияни ривожлантириш бўйича барча чоралар кўрилиши лозим.

Янгиликлар лентаси
0