ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Ўзбекистонда янги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилган ва бунда қайта имтиҳон топшириш шарт эмас. Давлат хизматлари агентлиги шундай эслатма билан чиқди.
Маълум қилинишича, аҳолига қулай бўлиши учун эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2021 йил 31 декабрга қадар давом этади.
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун қайта имтиҳон топшириш шарт эмас. Бунинг учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон керак бўлади.
Қандай ҳолларда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади?
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи (бугунги кунда 156 100 сўм) миқдоридаги тўлов амалга оширилади.
© Пресс-служба Агентства государственных услуг Узбекистана.Срок замены водительских прав продлен до конца 2021
Срок замены водительских прав продлен до конца 2021
© Пресс-служба Агентства государственных услуг Узбекистана.