Россияда мушук вазир ўринбосари бўлди – видео

Oбуна бўлиш
Ульяновск вилоятида чиқинди контейнерига ташлаб юборилган оқ-қора рангли мушук қутқариб олинди. Кейин у учун махсус норасмий лавозим — вазир ўринбосари лавозими жорий этилди.

Ходимлардан бири чиқиндиларни кейинги саралаш жараёнига ҳозирлаётиб, пакетни кесган ва унда мушукни кўрган. Мушук жабрланмаган, лекин жуда қўрқиб кетгани аён бўлган.

Ульяновск вилояти Табиат ва циклик иқтисодиёт вазири Гулнара Рахматулина мушукни идорага олиш ташаббусини билдирган. Эндиликда вазирликда норасмий лавозим – ҳайвонлар дунёсини қўриқлаш бўйича Табиат ва циклик иқтисодиёт вазирининг ўринбосари жорий этилган.

Таъкидланишича, мушукни ветеринария клиникасида кўздан кечиришган ва у соғлом.

Шунингдек, мушукни қутқариб қолган сараловчи ходим Михаил Тукаш ва “Горкомхоз” директори Игорь Перфильев ҳайвонот дунёнини сақлашга қўшган ҳиссаси ва ҳалол меҳнати учун миннатдорчилик хати билан тақдирланган.

Янгиликлар лентаси
0