Икрамова Японияда ишлашни хоҳловчи ўзбекистонликларга ўз тавсияларини берди

© Sputnik / Дильшода РахматоваОткрытие центра японского языка и профессионального тестирования в Ташкенте
Открытие центра японского языка и профессионального тестирования в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда янги ташкил этилган "Япон тили ва касбий малака тестига тайёрлов маркази"нинг раҳбари Дилафруз Икрамова Японияда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистонликларга ишни аввало тил ўрганишдан бошлашни тавсия этмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 дек - Sputnik. Бугун, 28 декабр куни, Тошкентнинг Яшнобод туманида жойлашган "Ишга марҳамат" мономарказида "Япон тили ва касбий малака" тест марказининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Женщина в защитной маске перед статуей в Токио  - Sputnik Ўзбекистон
Япония ўз чегараларини ёпмоқда

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи доирасида имзоланган "Махсус малакали ишчилар" мақомига эга бўлган хорижий меҳнат ресурсларини ишга қабул қилиш тизимини амалга ошириш тўғрисидаги ўзаро ҳамкорлик Меморандумига мувофиқ, Ўзбекистон фуқароларини "Махсус малакали ишчилар" мақомида Японияда ишлаш учун юбориш тизимини жорий этиш учун Тошкент шаҳрида япон тили ва малака имтиҳонларини ўтказувчи тест марказини очиш масалалари муҳокама қилинган эди.

Марказ ташкилотчиларига ўзбек фуқароларига Япониянинг тегишли қонун талабларига мослаштирилган таълим ва кўникмаларни бериш билан бир қаторда, Японияга хавфсиз, тартибли ва ташкиллаштирилган ҳолда жўнатиш механизмини яратиш вазифалари юклатилган.

 

 

Марказ раҳбари Дилафруз Икромованинг таъкидлашича, чет эллик фуқаролар учун Японияда муваффақиятли таълим олиш ва шу билан бирга у ерда ишлаш учун япон тили жуда муҳим аҳамият касб этади.

Во время пандемии не только мигрантам не хватало Москвы, но и Москве — мигрантов - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат миграцияси: Ўзбекистонни Япония ва Жанубий Корея келажаги кутяптими?

"Японлар ўзининг маданияти, қадр-қиммати, ғурури, тили ва маданиятини қадрлайдиган халқ. У ерда кўпчилик япон тилида гаплашишади шу боис, Японияга борадиган фуқаро япон тилини билиши давлат томонидан талаб даражасига қўйилган", - дея тушунтиради Икрамова.

Шу боис ҳам биз Японияда бориб ишлашни, улардан технологияларни ўрганишни ва у ерда малака оширишни истар экан, Ўзбекистон фуқаролари у мамлакатнинг тили, маданияти ва у ердаги қонун-қоидалардан бохабар бўлишлари бирламчи вазифага киради.

Икрамованинг айтишича, япон тилини ўрганиш Ўзбекистон фуқароларига осон кечади. Чунки марказни таълим дастури анъанавий таълим дастурларига қараганда анча фарқ қилади. Унда замонавий таълим методика тизими жорий қилинган.

Японские мобильные поликлиники начнут работать в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Япония Ўзбекистонга 4,5 млн долларлик тиббий асбоб-ускуна етказиб беради

"Марказнинг таълим дастури, асосан, Япониянинг Ниппон Академияси институтининг чет эллик талабаларни япон тили ва касбий кўникмаларини ривожлантиришга мўлжалланган бўлиб, Япония Адлия вазирлиги ва тегишли таълим сифатини белгиловчи ташкилотлари томонидан тасдиқланган MUDIE инновацион мультимедиали замонавий методикаси асосида ўқитилади. Бу тизимни анъанавий таълим дастурларидан фарқи шундаки, ўқувчини қандай ёшдан бўлишидан қатъий назар, чет тилини мукаммал ўрганиш учун ички мотивациясини кучайтиради. Ва дарсларни ўзлаштириш сифатини оширади, билимини такомиллаштиради, тил ўрганувчини ортиқча дарс қилмасдан унинг миясига қуйиб қўйиш механизми мавжуд", - деди у.

Бугунги кунда Ниппон Академияси институтининг 5 нафар етакчи педагоглари 50 нафар фуқароларга онлайн (пандемия шароитида) мулоқот тарзида япон тилида H4 даражасидаги малака, қариялар боқувчиси ва қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича касбий малака курслари йўналишларида таълим бериб келмоқдалар.

Келажакда касбий малака курслари турини яна 12тага кўпайтириш, шунингдек, Маркази филиалларини Ўзбекистоннинг барча "Ишга марҳамат" мономарказлари қошида ташкил этиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0