Москвада 60 ёшдан ошганларни COVID-19га қарши эмлаш бошланмоқда

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишВакцинация от коронавируса
Вакцинация от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Куни кеча Россия ССВ 60 ёшдан ошган кишиларни эмлаш учун “Спутник V” вакцинасини қўллашни маъқуллаган эди. Унинг самарадорлиги 90 фоизни ташкил этган.

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Москванинг 60 ёшдан юқори аҳолиси 28 декабрдан коронавирусга қарши эмланиш учун навбатга ёзилишлари мумкин. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин маълум қилди.

Вакцина - Sputnik Ўзбекистон
"Спутник V" вакцинаси ҳақида барча саволларга жавоблар

“Россия ССВ кексаларнинг “Спутник V” вакцинаси билан COVID-19га қарши эмланиш имкониятини маъқуллади. Бу ажойиб. Чунки кексалар касалликни ўта оғир бош кечирувчи энг катта хавф гуруҳидир”, - дея ёзди Собянин ўз блогида.

Куни кеча Россия ССВ 60 ёшдан ошган кишиларни эмлаш учун “Спутник V” вакцинасини қўллашни маъқуллаган эди. Экспертиза унинг хавфсиз ва самарадор эканини тасдиқлаган. Унинг самарадорлиги 90 фоизни ташкил этган.

Янгиликлар лентаси
0