ТОШКЕНТ, 26 дек - Sputnik. Ўзбекистонда давомли ер силкиниши кузатилди. Водий томонда, хусусан, Наманган, Андижон ва Фарғонада ер силкини кучи 5-6 баллни ташкил қилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот-хизмати хабар бермоқда.
Тошкент вақти билан соат 15:28 да Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ер силкинишлари сезилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, зилзила Тошкент вақти билан 15:28 да Қирғизистонда содир бўлди. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 238 километрни ташкил этади. Эпицентрида зилзила кучи 5,3 магнитуга тенг бўлган, ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.
Зилзила кучи Фарғона шаҳрида 6 баллни ташкил этган.
Қирғизистонда юз берган зилзиланинг Ўзбекистон шаҳарларида сезилиши:
Тошкент: 238 км, 3 балл.
Наманган: 90 км, 4 балл.
Андижон: 88 км, 4 балл.
Фарғона: 24 км, 5-6 балл.
Гулистон: 246 км, 2 балл.
Жиззах: 325 км, 2 балл.
Самарқанд: 405 км, 2 балл.