Инициатива поможет наладить миграционные процессы и поспособствует открытию фронт-офисов соответствующих центров.
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Россия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан меҳнат миграциясини соддалаштириш борасида қатор шартномалар имзоланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" ахборот агентлиги
"Ушбу шартномаларадан мақсад - Россияга ташкилий тартибда меҳнат қилиш учун келаётган Ўзбекистон фуқароларини расмийлаштириш жараёнларини соддалаштиришдир", - дейилган расмий хабарда.
Ушбу ташаббус натижасида миграция жараёнларини соддалаштириш, меҳнат мигрантлари ҳужжатларни расмийлаштириш учун сарфлаётган вақтини камайтириш кутилмоқда.
Шартномалар Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Россиянинг "Паспортно-визовый сервис" Россия Федерал Давлат унитар корхонаси ҳамда Москва "Кўп функцияли миграция маркази" билан имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, сентябр ойида Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги Россия ИИВга 2021 йилда Республика ҳудудида паспорт-виза хизмати бўлинмасини очишни таклиф қилган эди.