Навоийазотда карбамид ишлаб чиқариш бошланди

© Sputnik / Игорь Катаев / Медиабанкка ўтишХимические удобрения
Химические удобрения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Навоийазот Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг карбамидга бўлган эҳтиёжи тўлиқ қоплайди ва Афғонистон, Туркия, Украина ва Грузияга маҳсулот экспортини йўлга қўяди.

ТОШКЕНТ, 25 дек- Sputnik. “Навоийазот” АЖнинг “Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш” мажмуасида 2020 йил 23 декабрь куни илк карбамид маҳсулоти олинди. Бу ҳақида "Ўзкимёсаноат" АЖ хабар қилди. 

Мажмуа Япониянинг “Mitsubishi Heavy Industries Ltd” ва “Mitsubishi Corporation” компаниялари консорциуми билан ҳамкорликда қурилган мажмуанинг умумий қиймати $ 985,7 млн.га тенг. Ундан 577 млн. доллари Япониянинг кредитлари, $ 320,0 млн. - Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити ва $ 88,7 млн. -  корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилган.

Корхона дунёдаги энг илғор технологиялардан фойдаланади. Хусусан, аммиак ишлаб чиқариш бўйича Даниянинг “Haldor Topsoe”, карбамид ишлаб чиқариш бўйича Италиянинг “Saipem” компанияси ҳамда карбамид грануляцияси бўйича эса Германиянинг “Uhde” компаниялари етказиб берди. Асосий технологик ускуналар Япония ва Европадан келтирилди.

Мажмуада 660 минг тонна аммиак ва 577,5 минг тонна карбамид ишлаб чиқарилади. Аммиакнинг 330 минг тоннаси янги карбамид ишлаб чиқаришга ва 330 минг тоннаси мавжуд аммиакли селитра ишлаб чиқаришга йўналтирилади.

Навоий ИЭС - Sputnik Ўзбекистон
Mitsubishi Навоий ИЭСи учун ускуналар етказиб беради

Лойиҳа тўлиқ қўвватга чиққанда 1 триллион 428 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилади ва кимё тармоғини 9,5 фоизга ўсишга олиб келади. Йилига бюджетга 600 млрд. сўм миқдоридаги тушумларини таьминлайди ҳамда 58,0 млн. долларлик қўшимча маҳсулот экспорт қилинади.

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг карбамидга бўлган эҳтиёжи тўлиқ қопланади. Хусусан, ғалла ва пахта хосилини агротехник муддатларида гектарга қўшимча 100-150 килограммгача ўз вақтида карбамид минерал ўғити билан озиқлантириш имконини беради. Бундан ташқари, Марказий Осиё давлатлари, Афғонистон, Туркия, Украина ва Грузияга маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган.

Ушбу корхона ишга тушганидан сўнг 1964 йилда қурилган ва айни дамда эскирган “Навоийазот” АЖ 1- ва 2- аммиак ишлаб чиқариш цехлари фойдаланишдан чиқарилади.

Янгиликлар лентаси
0