ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Германия ва Швейцарияда коронавируснинг янги - "британча" штаммини юқтирганлик билан боғлиқ бўлган биринчи ҳолатлар қайд этилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Германиядаги ҳолат 20 декабр куни Буюк Британиядан Франкфурт-Майнга учиб кетган касалланган аёлда аниқланган. Ҳолат барча самолёт йўловчиларидан COVID-19га экспресс-тест олингач аниқланган. Аёл ҳозирда уй шароитида даволанмоқда.
Аёл билан яқин мулоқотда бўлган уч киши ҳам изоляцияга олинган.
Сал олдин Буюк Британияда SARS-CoV-2 коронавирусининг янги мутацияси аниқлангани ҳақида маълум бўлган эди.
Британиянинг янги ва юзага келаётган респираторли вирус хавфлари бўйича маслаҳатлашув кенгаши мамлакатда аниқланган коронавируснинг янги тури катта тезликда тарқалаётгани ва аҳолидан янада кўпроқ эҳтиёткорликни талаб этишини маълум қилган эди. Айни вақтда олимлар вируснинг бу тури қанчалик ҳалокатлилигини аниқлаш учун тезкор тадқиқотларни ўтказишмоқда. Бу ҳақда Британия бош врачи Крис Уитти маълум қилган