ФХХ уйида бомба ясамоқчи бўлган ўсмирни қўлга олди - видео

Oбуна бўлиш
Ҳуқуқни сақлаш органлари ўсмирни анчадан бери кузатиб келишган ва унинг "бузғунчи ниятли гуруҳ" таъсири остига тушиб қолганидан хабардор бўлишган. 

Россиянинг Тамбов шаҳрида Федерал Хавфсизлик хизмати ходимлари уйида қўлбола портловчи мослама ясамоқчи бўлган ўсмирни қўлга олди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Маълум бўлишича, 17 ёшли ўсмир ижарада турган квартирада портловчи мослама ва унинг компонентларини топишган.

Ҳуқуқни сақлаш органлари вакиллари ўсмир ортидан анча вақтдан буён кузатиб келишган ва унинг ниятларидан хабардор бўлишган. Маълум бўлишича ўсмир "бузғунчи ниятли гуруҳ" таъсири остига тушиб қолган. 

Янгиликлар лентаси
0