Чет давлатда ишлаётган ўзбекистонликларга пенсия тайинлаш тартиби эълон қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлаш, пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш ҳукуматнинг 2016 йил 22 февралдаги қарорига кўра тасдиқланган низом билан тартибга солинади.

ТОШКЕНТ, 25 дек - Sputnik. Пенсия жамғармаси хорижда меҳнат фаолияти олиб бораётган Ўзбекистон фуқаролари учун қай тарзда пенсия ҳисобланиши ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда "Дарё".

Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон
Пенсия таъминотига доир қонун лойиҳаси тайёрланди

Қайд этилишича, хорижда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлаш, шунингдек, тўланган ягона ижтимоий тўловини, пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш ҳукуматнинг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарорига кўра тасдиқланган низом билан тартибга солинади.

Низомга мувофиқ, чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс бошқа давлатда ишлаган ҳар бир ойи учун Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловни ихтиёрий равишда тўлайди.

Хорижда бўлиш даври меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар, паспортдаги Ўзбекистон давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги ёзувлар (муҳрлар, штамплар ёки белгилар) ҳамда Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг кўрсатиб ўтилган шахснинг бошқа давлатда бўлган вақти ҳамда консуллик ҳисобига қўйилганлиги маълумоти кўрсатилган тегишли ҳужжатлар асосида тасдиқланади.

Пенсия ва нафақа - Sputnik Ўзбекистон
Пенсия қандай ҳисобланади?

Бугунги кунда чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс томонидан бир йил учун тўланадиган ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори 2020 йил 1 декабрь ҳолатига 1 181 115 сўмни ташкил этади.

Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс томонидан ягона ижтимоий тўлов тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши мумкин:

ҳар ойда ёки ҳар чоракда;

бирйўла — Ўзбекистонга келган кунидан бошлаб уч йил мобайнида.

Рублевые купюры разного достоинства - Sputnik Ўзбекистон
Россияда меҳнат мигрантларига пенсия тўланади

Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда, ягона ижтимоий тўлов тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана ягона ижтимоий тўлов тўланган кун ҳисобланади. Тўлов ҳужжатида фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР ва тўлов амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт. Агар тўлов ҳужжатида давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой учун тўланган деб ҳисобланади.

Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлашни тўхтатиб турганда пенсия тайинлаш учун олинадиган иш стажи ҳисоби Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўланган сўнгги санадан бошлаб тўхтатиб турилади.

Пенсия жамғармасига тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдори ягона ижтимоий тўловнинг белгиланган миқдоридан кам бўлган тақдирда, пенсия тайинлаш учун олинадиган тегишли давр учун иш стажи зарур маблағларни қўшимча равишда киритиш шарти билан ҳисобга олинади.

Янгиликлар лентаси
0