“Шимолий оқим-2” ўз маррасига яқин қолди

© REUTERS / Maxim ShemetovЛоготип проекта Северный поток - 2 на одной из труб
Логотип проекта Северный поток - 2 на одной из труб - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШнинг “Шимолий оқим-2”ни тўхтатишга бўлган барча уринишлари пучга чиқди. Таҳлилчилар лойиҳа ўзининг маррасига чиққани ва ҳар қандай ҳолатда якунланишини айтишмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Наталья Дембинская. АҚШнинг “Шимолий оқим-2”ни тўхтатишга бўлган барча уринишлари пучга чиқди. Газ қувурининг хориждаги қуруқликдаги қисми битказиб бўлинди. Ҳозир қувурни Германия сувларида ётқизишмоқда, кейин Данияда ётқизилади. Таҳлилчилар лойиҳа ўзининг маррасига чиққани ва ҳар қандай ҳолатда якунланишини айтишмоқда. Аммо фойдаланишга топшириш вақтида муаммо туғилиши мумкин.

Трубы для строительства газопровода Nord Stream 2 в порту Мукран, Германия - Sputnik Ўзбекистон
“Шимолий оқим-2” қувурларини ётқизиш учун кема иш жойига яқинлашди

Барчаси ҳозир

“Газпром” бошқарув раиси ўринбосари, “Газпром экспорт” бош директори Елена Бурмистрова инвестиция банклари билан учрашувда қувурнинг хориждаги қуруқликдаги қисми тўлиқ тайёрлигини маълум қилди.

Ўн биринчи декабрь куни Германия ҳудудий сувларида ишлар қайта тикланди – бир йиллик танаффусдан сўнг. 15 январдан бошлаб Дания сувларида қувурларни ётқизиш ни бошлашади. Бурмистрованинг сўзларига кўра, қурилишнинг денгиз қисми якунланиш муддати қатор шарт-шароитлардан, хусусан, об-ҳавога боғлиқ.

Ротонда Капитолия в Вашингтоне, - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Конгресси "Шимолий оқим-2"га қарши янги санкцияларни тасдиқлади

“Фортуна” қувур ётқизувчига Россия денгиз қутқарувчи хизмати “Мурман”, “Балтийский исследователь” ҳамда қатор кемалар ёрдам беради. Денгизда кенглиги 200 метрлик вақтинча тақиқланган ҳудуд яратилади. У ерда чўмилиш, лангар ташлаш ва балиқ овлаш тақиқланади.

Таҳлилчилар ҳозир, эҳтимол, қурилишнинг энг мураккаб босқичи эканини таъкидлашмоқда. Қишда Болтиқда кучли шторм бўлади. Бунинг устига газ қувурига аввалдидек Америка санкциялари таҳдид солмоқда.

Чора қолдиришмаяпти

Октябрда лойиҳага “Европа энергетика хавфсизлигини ҳимоя қилиш тўғрисида” PEESA тўплами амал қилди. Қувурларни ётқизишда ишлаётган кемаларни модернизация ёки жизоҳлаш учун молиялаштириш хизматларини кўрсатувчи компаниялар санкция остида тушди. Эндиликда Россия кемалари билан ҳамкорлик қилувчи суғурта ва сертификация компаниялари таҳдид остида. Конгресс томонидан аллақачон маъқулланган санкциялар 2021 йилда мудофаа бюджетига тузатишларни ўз ичига олади.

“Бир томондан, конгресс бу қонунлойиҳасини қабул қилди, бошқа томондан – у Дональд Трамп томонидан имзоланмаган ва уни Жо Байден имзолаши факт эмас: биринчиси Оқ уйни тарк этиш учун нарсаларини йиғиштириши, иккинчиси эса жойлашиб, иқтисоддаги мушкул ишларни бир ёқлик қилишини зарур” – дея фикр юритади мустақил саноат эксперти Леонид Хазанов.

Йўлини топади

Германия аллақачон маълум қилдики: башарти Оқ уй бу режаларни амалга оширса, бундестак жавоб чораларини ҳозирлайди. Хусусан, Германия иқтисодиёт вазирлигининг ички ҳужжатида айтилган, Меркель ҳукумати Европа Иттифоқи билан мувофиқлаштирилган хатти-ҳаракатларни кўриб чиқади.

Шимолий оқим: Нима учун АҚШ газ қувури қурилишига тўсқинлик қилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ нима учун "Шимолий оқим-2"га тўсқинлик қилмоқда - видео

Лойиҳа ҳамкорлари таъкидлашмоқдаки: Россия ҳар қандай йўл билан санкцияларга чап бериб, қурилишни якунлайди. “Қувурларни ётқизиш қайта тикланади, газ қувури якунланади”, - дея ишонтиради Австриянинг OMV AG нефть компанияси бош ижрочи директори Райнер Зеле.

“Шимолий оқим-2”ни ёзга келиб битказиш, келаси қишга келиб эса газни ташиш учун сертификат олиш мумкин, деб ҳисоблашади Оксфорд энергетик тадқиқотлар институти мутахассислари. Кейинги санкциялар, эҳтимол, муддатни чўзади, аммо охирида Россия “ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтиш усулини топади”. Америкаликлар “улар лойиҳани тўхтата олмасликларини англашлари даркор”, дея қайд этишди таҳлилчилар.

Россиялик экспертларнинг прогнозларига шунга ўхшаш. “Шимолий оқим-2” га қарши ҳозир амалдаги санкциялар “Газпром” учун чивин чақиши билан баравар. Худди шундай муваффақият билан Вашингтон бизга табиий газ қазиб олишни тақиқласа бўларди. Агар Жо Байден қонун лойиҳасини имзоласа, “Газпром” ҳамкорлари билан барибир ишни охирига етказиб, қазиб олишга киришади. Ўйлашимча, қувурларни ётқизиш апрель-майга келиб якунланади”, - дейди Леонид Хазанов.

Фойдаланишга топшириш

Мутахассислар таъкидлашмоқдаки: чуқур сув ҳудудларида қуриш аллақачон тақиқланган. Шу боис “Газпром” том маънода ҳеч нарсага қарамасдан ҳаракат қилиб, тўхтаб қолмоқчи эмас. Интрига шундан иборатки, “Фортуна” фақатгина Дания қисмидаги саёзликда ишлайдими, ёки чуқур сувларда. Қурилиш суръати ва керакли кемалар миқдори шунга боғлиқ.

Трубоукладочное судно Солитэр - Sputnik Ўзбекистон
“Шимолий оқим – 2” учун ҳал қилувчи жанг бошланди

“Газпром” мулкдорлар занжирини ўзгартириб, санкция оқибатларини камайтиришга уринмоқда. Ишга жалб қилинган барча кемалар хўжайинларини ўзгартирди. Илгари “Газпромфлот”га тегишли бўлган “Академик Чарский” эндиликда Самара энергетика жамғармасига тегишли. Моҳият бу мулкни ўзидан узоқлаштиришдан иборат.

Россия ҳукумат ҳузуридаги Молия университети эксперти Игорь Юшковнинг сўзларига кўра, қуриб битказиб билан ҳаммаси равшан бўлса, уни фойдаланишга топшириш жараёнида қийинчиликлар юзага келиши эҳтимолдан холи эмас. Гап шундаки, 2021 йил учун АҚШ мудофаа бюджетига тикилган янги санкциялар газ қувурига хизмат кўрсатиш ва унинг фойланишга топширишига ҳам тааллуқли. Улар қатъий бўлиши истисно қилинмаган. Бу ерда кўп нарса европаликларга боғлиқ: газни қайта чиқаришга ва ундан фойдаланишга рухсатнома беришга журъат қилишадими ёки йўқ.

Янгиликлар лентаси
0