ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Байрам олди ва байрам кунлари йўловчиларга транспорт хизматларини кўрсатишни янада ошириш ва уларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан "Тошкент – Самарқанд – Тошкент" йўналишида қўшимча 764/763-сонли “Афросиёб” поездларининг қатнови йўлга қўйилади.
Мазкур поездлар 28, 29, 30 ҳамда 31 декабрь кунлари қатновларни амалга ошириб, йўловчиларни ўз манзилларига етказиб қўяди. Чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкин.