Уларни Тошкентдан келган махсус рейс Новосибирск аэропортидан олиб кетди. Маълум қилинишича, улар Ўзбекистонда одам ўлдиришга суиқасд қилиш, босқинчилик, ўғрилик ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбланишмоқда.
Коронавирус тарқалиши туфайли уларни ватанига топшириш чоғида алоҳида чоралар кўрилган.