ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи Одил Aҳмедов Ўзбекистон Миллий университети ташаббуси билан футбол академиясини очди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Англашув меморандуми имзоланишидан олдин сўзга чиққан спортчи у учун академияни сифатли ривожлантириш жуда муҳимлигини таъкидлади.
“Келажакда Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқишини ва унинг таркибида университетимиз тарбияланувчилари бўлишини истайман. Бу ҳар қандай пулдан ҳам қиммат туради. Асосийси, биз қобилиятли ўйинчиларга диққатни қаратмоқчимиз”, - деди Аҳмедов.
Спортчининг сўзларига кўра, академияга тажрибали чет эллик мутахассислар таклиф қилинади. Бундан ташқари, ёш мутахассислар бошқа мамлакатларга бориб тажриба орттиришлари мумкин.
Президент мустақилликнинг йигирма тўққиз йиллиги арафасида Одил Аҳмедовни “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан билан тақдирлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, икки йил олдин Одил Aҳмедов Наманганда ҳам футбол академиясини очган эди.