ТОШКЕНТ, 23 дек - Sputnik. Москва американинг янги санкцияларига жавоб қайтариб, Вашингтон билан алоқалар мажмуи бўйича хулосалар чиқаради, деб баёнот қилди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Қатар Бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдурраҳмон ал-Тоний билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.
Сал аввал АҚШ савдо вазирлиги Россия ва Хитойнинг қуролли кучларга алоқаси бўлган 103 компаниялари рўйхатини эълон қилган эди. Уларга нисбатан экспорт чекловлари киритилмоқда. Ушбу рўйхатдан РФ Мудофаа вазирлиги, авиация, космик ва бошқа соҳалардаги йирик корхоналарни ўз ичига олган.
"Россия ва Хитойнинг жисмоний шахслари ва компанияларига қарши киритилган американинг янги санкциялари масаласига келадиган бўлсак, бу ерда бизни ҳайратлантирадиган нарсанинг ўзи йўқ: АҚШ давлатимизга нисбатан душманона сиёсат юритиб келаётганига анча бўлган. Ва, табиийки, албатта, жавоб қайтарилади - бунда гап жавобнинг акс ёки симметрик бўлишида эмас, биз Россия-Америка муносабатларининг бутун мажмуига дахл қиладиган қўшимча хулосаларни чиқарамиз", - деган Лавров.
РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров, АҚШнинг Россия компанияларига қарши киритилган янги санкцияларига изоҳ берар экан, Вашингтон ҳаракатлари рақибларни кучсизлантиришга уриниш эканлигини айтди.
"Вашингтоннинг ушбу ҳаракатлари, Қўшма Штатларнинг Жаҳон Савдо Ташкилоти қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда рақобатнинг нопок усулларини жорий этиш учун жаҳон бозорларидаги рақобатчиларини заифлаштиришга қаратилган стратегик йўналишини акс эттиради", - деди Лавров матбуот анжуманида.
"Халқаро ҳуқуқ меъёрларини навбатдаги бор очиқчасига менсимаслик Қўшма Штатлар ўзларининг бошқаларга тиқиштириладиган қоидаларини илгари суришини яна бир бор далолат беради. Ва табиийки, европалик шерикларимиз қоидаларга асосланган жаҳон тартиботини ўрнатиш зарурати ҳақида мудом такрорлаб келишар экан, улар қандай ўйинни ўйнаётганликларини англашлари лозим. Улар охир-оқибат бу сайёрамиздаги исталган давлатда ўз аксини топишини тушунишлари керак", - деди Лавров.
Вашингтон бизнес-шерик сифатида ўзининг ишончсизлигини исботлади, деб қўшимча қилди Сергей Лавров.