ТОШКЕНТ, 23 дек - Sputnik. Америкалик олимлар кексайган чоғда ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулини топдилар: тадқиқотчилар сўзларига кўра, бунинг учун кундалик рационда углеводлар миқдорини камайтиришнинг ўзи кифоя.
Қизиқарли тадқиқот жамоатчилик эътиборини тортди. Тадқиқотда 18 ёшдан 88 ёшгача бўлган инсонлар иштирок этишган. Синовдан ўтаётганлар томография ёрдамида мия сканеридан ўтганлар ва бунинг оқибатида қизиқарли хулосалар маълум бўлган.
Medical Express нашрининг ёзишича, Стоуни-Брук университети олимлари кексайган чоғда ақл-идрокни сақлаб қолиш усулини топишган: маълум бўлишича, бунинг учун истеъмол қилинадиган углеводлар миқдорини камайтириш лозим.
Тадқиқотчилар иккита диета - камуглеводли (кето-диета) ва стандарт парҳеч бўйича мия фаолиятига баҳо беришган.
Агар одатий парҳезнинг асосий "ёқилғиси" глюкоза бўлса, кето-диета кетонлар - яъни, ёғли захираларнинг парчаланиши оқибатида ҳосил бўладиган ва глюкозага муқобил сифатида тақдим этиладиган маҳсулотларга асосланган.
Тадқиқот натижаларига кўра, кетонлар туфайли мия фаоллиги хазон бўлишининг илк белгилари фақатгина 47 ёшда ўзини намоён этган, қаришнинг максимал тезлиги эса фақатгина 60 ёшда бошланган. Шуниси қизиқки, кето-диета ҳатто ёшларда мия фаолиятини фаоллаштирган.