Ўзбекистонда коронавирус: 22 декабрь асосий хабарлари

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишГоспиталь для лечения больных COVID-19
Госпиталь для лечения больных COVID-19  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда яна 132 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 76 180 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Мигранты убирают снег в Москве - Sputnik Ўзбекистон
COVID бор экан, ўзбек мигрантлари Россияга назоратсиз кира олишмайди - дипломат

Яна 132 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 76 180 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 20 нафари Тошкент вилоятида, 107 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 73 460 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 97 фоиз.

Айни пайтда 2 108 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  169 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 612 киши пандемия қурбони бўлди.

"Лондон, гуд-бай": 8 та давлат билан авиапарвоз тўхтатилди

21 декабрь санасидан 2021 йил 10 январга қадар Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатилади.

Посол РФ в Узбекистане Владимир Тюрденев - Sputnik Ўзбекистон
"Дўст бошга кулфат тушганда билинади": Россия-Ўзбекистон муносабатлари Тюрденев нигоҳида

Шу билан бирга, Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари фуқаролари, ушбу давлатларда доимий истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда сўнгги 14 кун давомида мазкур давлатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистонга киритилмаслиги белгиланди.

Шунингдек, сўнгги 14 кун давомида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистоннинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуасида ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олиниши белгилаб қўйилди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 77,4 миллиондан ошди, 1,7 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (18,0 млн), Ҳиндистонда (10,1 млн), Бразилияда (7,3 млн).

Янгиликлар лентаси
0