Навоийда хусусий корхона раҳбари 437 млн сўмлик газни ўмарди

CC0 / Unsplash / Pruthvi Sagar A R / Газовая конфорка
Газовая конфорка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Н.” хусусий корхонаси раҳбари оҳак ишлаб чиқариш цехида ўрнатилган газ ҳисоблагич кўрсаткичларини ўзгартирган.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Навоий шаҳрида газ ҳисоблагич кўрсаткичларини ўзгартирган хусусий корхона раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Sputnik агентлигига Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилди.

Газовая конфорка - Sputnik Ўзбекистон
Сергели туманида аҳоли учун мўлжалланган табиий газ ўғирланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими терговга қадар текширув ўтказган. Унда “Н.” хусусий корхонаси раҳбари оҳак ишлаб чиқариш цехида ўрнатилган газ ҳисоблагич кўрсаткичларини ўзгартиргани аниқланган. Газ таъминоти корхонаси манфаатларига 437 млн сўм миқдорида зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185.2-моддаси 4-қисми билан жиноят иши очилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклифини билдиргани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0