Дунёда коронавируснинг “оёғи етмаган” қитъа қолмади

© Sputnik / Г. Копосов / Медиабанкка ўтишАнтарктида
Антарктида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирусдан холи ягона қитъа Антарктидада Чили станциясида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланди.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Антарктидага ҳам коронавирус етиб борди. Шу тариқа у коронавирусдан холи ягона қитъа мақомини йўқотди. Бу ҳақда Австралиянинг ABC телекомпанияси хабар қилмоқда.

Хенераль-Бернардо-О'Хиггинс Чили станциясида 36 кишининг таҳлил натижалари мусбат чиққан.

Шипы коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус тиканлари қандай бўлади - юқори аниқликдаги сурат

“The Guardian” нашри хабарига кўра, коронавирус билан касалланганларнинг 26 нафари ҳарбий хизматчилар, яна ўн нафари станцияда хизмат кўрсатувчи ходимлар. Уларнинг барча Чилига эвакуация қилинган. Шифокорларнинг уларнинг аҳволини яхши деб баҳоламоқда. Базага транспорт хизматини кўрсатган кема жамоасининг уч нафари ҳам коронавирусни юқтириб олгани маълум бўлган. Уларнинг таҳлиллари Антарктидадан қайтган рейсдан кейин олинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб 77,8 миллиондан зиёд киши коронавирус билан касалланган. Шулардан 54,6 миллиондан зиёд тузалиб кетган. 1,7 миллиондан ортиқ киши ковид қурбонига айланган.

Хенераль-Бернардо-О'Хиггинс  Чилининг Антарктикада фаолият кўрсатаётган 13 та базасидан биридир. У Антарктика ярим оролининг энг шимолий нуқтаси яқинида жойлашган.

Янгиликлар лентаси
0