ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. 21 декабрь куни кечқурун Ер аҳолиси камдан кам учрайдиган ноёб самовий ҳодиса - Юпитер ва Сатурн яқин келишини кўришлари мумкин - бу сайёралар охирги марта 794 йил олдин бундай яқинлашув юз берган, деб хабар қилди Москва Планетариум.
Сайёралар иккитали юлдузга ўхшаб кўринади. Бу 21 декабр - йилнинг энг узун тунида рўй бериши ҳам нооддий ҳолат, шунинг учун бу ҳодиса "Қуёш туриши юлдузи" деб номланади.
Астрономлар бу ҳодисани кузатишни қуёш ботганидан бир соат ўтгандан кейин бошлашни маслаҳат беришади. Уфқнинг жануби-ғарбий қисмига қараш керак. Ушбу ҳодисани декабр ойи давомида кузатиш мумкин, аммо бугун энг юқори чўққиси бўлади. Ҳар куни сайёралар орасидаги бурчак масофаси камаяди, 21 декабрдан кейин эса у кўпайишни бошлайди.
Ҳодиса кўз билан кўриш мумкин, лекин дурбин ёки телескоп билан қизиқроқ бўлади, иккала сайёра кўринади. Булутли об-ҳаво кузатувларга халақит бериши мумкин.
Кейинги сафар Юпитер ва Сатурннинг бундай яқин келиши 2080 йил 15 мартда содир бўлади. Икки сайёранинг яқин келиши ўртача ҳар 19,6 йилда содир бўлади, аммо бундай кичик бурчак масофасида ноёб астрономик ҳодиса ҳисобланади.