ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. 2020 йил 19 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 75 933 (+127) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Коронавирусдан 73 242 нафар бемор тузалиб кетган ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 079 нафар бемордан 170 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мамлакатда жами 612 киши вирус қурбони бўлган. Охирги ўлим ҳолати 11 декабрь куни қайд этилган эди. Тўққиз кун давомида коронавирусдан ўлим ҳолати кузатилмади.
Ўзбекистонда коронавирус коронавирус билан касалланган беморлар сони сезиларли камайгани сабаб қатор саралаш ва тақсимлаш марказлари ёпилиб, тиббиёт муассасалари одатий иш тарзига қайтмоқда. Ҳозирда коронавирусга чалинган беморларни даволаш билан шуғулланадиган 159 та тиббиёт муассасасидан фақат 32 таси фаолият юритмоқда.