Умрни узайтирувчи кутилмаган усул

Oбуна бўлиш
Экспертларга кўра, қўшиқ ҳиргойи қилиш - бош мияни катта миқдорда кислород билан таъминлайди ва унга соғломлаштирувчи таъсир кўрсатади, шунингдек, қон босимини тушириш хусусиятига ҳам эга

ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Куйлаш инсон саломатлигига ижобий таъсир қилади ва умр давомийлигини ошириши мумкин, деб ёзади Express британиялик олимларга таянган ҳолда.

Жители поселка Гилан - Sputnik Ўзбекистон
Умрни ўн йилга узайтирувчи тўрт омил

Таъкидланишича, ушбу машғулот инсонларнинг руҳий ҳамда жисмоний ҳолатини яхшилайди экан. Хусусан, куйлаш деменция ва Альцгеймер касаллигига чалиниш хавфини пасайтиради, шунингдек, тушкунлик аломатларини йўқотишга хизмат қилади.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, севимли тароналарни куйлаётган инсонда инсон кайфиятини яхшилайдиган ва уни янада чаққон ва бахтли қиладиган эндорфинлар ажралар экан.

Шу билан бирга, унда вокал бўйича истеъдод бор-йўқлиги аҳамиятга эга эмас, сабаби, организм куйлашга унинг сифатидан қатъий назар ижобий таъсир кўрсатар экан.

Экспертларга кўра, қўшиқ ҳиргойи қилиш - бош мияни катта миқдорда кислород билан таъминлайди ва унга соғломлаштирувчи таъсир кўрсатади, шунингдек, қон босимини тушириш хусусиятига ҳам эга.

Янгиликлар лентаси
0