Самарқанд ва Жиззахда қуёш фотоэлектр станциялари қурилади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишМастер осматривает солнечные батареи
Мастер осматривает солнечные батареи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур лойиҳалар Ўзбекистон Ҳукуматининг яқин 10 йил ичида қуёш электр станциялари улушини 5 ГВт.гача ошириш бўйича энергетика стратегиясига киритилган.

ТОШКЕНТ, 19 дек - Sputnik. Икки вилоятда қуёш электр станциялари қурилиши учун инвесторлар аниқланмоқда. 15 нафар инвестор Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бирининг қуввати камида 200 МВт бўлган иккита қуёш фотоэлектр станциялари қурилиши лойиҳалари бўйича тендерда ғолиб чиқиш учун беллашади, деб хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот-хизмати.

Солнечные панели - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда қуёш электр станцияси қуриш учун президент қарори имзоланди

Тендер иштирокчиларидан таклифлар (қийматга оид)ни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу икки Лойиҳа бўйича мустақил электр энергияси ишлаб чиқарувчилари сифатида иккита қуёш фотоэлектр станцияларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, молиялаштириш, қуриш ва ишга тушириш билан шуғулланувчи ғолиб инвесторлар аниқланади.

Мазкур лойиҳалар Ўзбекистон Ҳукуматининг яқин 10 йил ичида қуёш электр станциялари улушини 5 ГВт.гача ошириш бўйича энергетика стратегиясига киритилган.

Бу ислоҳотлар доирасида Ҳукумат томонидан келишувлар бўйича етакчи маслаҳатчи сифатида, қуввати 1000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тендерлар ўтказишда техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (IFC) жалб қилинган.

Проект по строительству солнечной станции в Шерабадском районе Сурхандарьинской области - Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарёда қуёш электр станциясини қуриш бўйича халқаро танлов лойиҳаси бошланди

Қўшимча сифатида шуни маълум қиламизки, 15 нафар инвесторни аниқлаб олиш учун қатор босқичлар ўтказилди.

Жорий йилнинг 20 февраль куни тендер босқичи старт олиб, унда потенциал инвесторлар белгиланган талабларга мувофиқ иштирок этишга қизиқиш билдирди. Натижада 84 та ариза келиб тушди ва бу ҳақида оммавий равишда жорий йилнинг 24 март куни эълон қилинди.

Жорий йилнинг 29 июнь куни тендернинг "Талабларга мувофиқлик" босқичи эълон қилинди. Унинг натижаларига кўра, 3 декабрь куни малака босқичидан муваффақиятли ўтган 15 та халқаро компаниянинг "Рўйхати" тақдим этилиб, улар танлов (қийматга оид) таклифлар бериш учун "Таклифлар сўрови"га таклиф этилди.

2021 йил апрель ойида Таклифлар сўрови ва қийматга оид энг яхши таклиф натижалари бўйича ғолиб эълон қилиши кутилмоқда. Лойиҳа келишувлари имзоланиб, молиявий ёпилишга эришилгач, 2022 йилга режалаштирилган электр станцияси қурилиши бошланади.

Янгиликлар лентаси
0