Тошкент вилояти ҳокимига “ҳайфсан” эълон қилинди

© Sputnik/Виктор ТолочкоПисьменный набор главы государства
Письменный набор главы государства - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бош вазир Абдулла Арипов имзолаган фармойишга асосан Тошкент вилоятининг ҳокими Рустам Холматовга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Тошкент вилоятининг ҳокими Рустам Холматов ва Қибрай тумани ҳокими Мираъзам Миркасимовга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси эълон қилинди. Улар келгусида бундай ҳолатлар такрорланган тақдирда, эгаллаб турган лавозимида қолиши масаласи кўриб чиқилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.

Бу ҳақда Бош вазир Абдулла Ариповнинг тегишли фармойиши чиқарилди, деб хабар қилди ЎзА.

Фармойишда айтилишича, Тошкент вилояти ва Қибрай тумани ҳокимларининг юридик шахсларга ер участкаси ажратиш юзасидан қабул қилган қарорларида қонунчилик талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланган. Келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслигини таъминлаш, шунингдек, бу борада ҳудудлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини янада ошириш мақсадида ҳокимларга интизомий жазо берилган.

Янгиликлар лентаси
0