Дам олиш кунлари Ўзбекистонга совуқ ҳаво массалари кириб келади

Oбуна бўлиш
Республика шимолида қор кўринишидаги ёғингарчилик шанба кунига ўтар кечаси бошланади. Барча жойларда ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик қорга айланиши билан кузатилади.

ТОШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво яна совийди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Бугун Республиканинг барча ҳудудларида асосан қуёшли об-ҳаво кузатилди - куннинг ўртасида ҳаво 5-10 даража илиқ, жанубда баъзи жойларда 13 даража илиқ бўлди. Илиқ ва асосан қуёшли об-ҳаво Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳам сақланиб турди.

Аммо дам олиш кунлари Россиянинг жанубий ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши Ўзбекистон бўйлаб об-ҳавони ёмонлашишига олиб келади, дейилган хабарда.

Таъкидланишича, Республика шимолида қор кўринишидаги ёғингарчилик шанба кунига ўтар кечаси бошланади. Барча жойларда ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик қорга айланиши билан кузатилади. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Фақат энг чекка шарқда (Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари) шанба куни кун давомида ҳаво булутли, лекин қуруқ бўлиши кутилмоқда.

Якшанба куни ғарбий ҳудудларда ёғингарчилик кузатилмайди, Тошкент, Самарақанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида қор кўринишидаги ёғингарчилик куннинг иккинчи ярмигача давом этади ва фақат энг чекка жанубда ва Фарғона водийсида ёғингарчилик бўлиши кун давомида сақланиб туради.

Ҳаво ҳарорати якшанба кунига 2 даража совуқ 3 даража илиқ қийматларигача пасаяди

Янгиликлар лентаси
0