ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Самолёт катталигидаги астероид Ерга яқинлашмоқда.
NASA мутахассислари маълум қилишича, у 18 декабр куни Ерга энг яқин нуқтадан учиб ўтади. Унинг диаметри 26 дан 52 метргача, Ерга парвоз йўлининг энг яқин нуқтаси 6,97 миллион километр масофада бўлади. Ушбу нуқтадаги тезлиги секундига 7,65 километрни ташкил қилади.
Шу куннинг ўзида яна кичикроқ астероид Ер яқинидан ўтади. Унинг диаметри 5,3 метрдан 12 метргача бўлади. Унинг Ер билан максимал яқинлашиш нуқтаси тахминан 791 минг километрни ташкил қилади.