Ўзбекистон Инсон камолоти индексида юқорилади

Площадь Дружбы народов
Площадь Дружбы народов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Инсон камолоти индексида (Human Development Indicators) икки поғона юқорилаб, 189 мамлакати ичида 106-ўринни эгаллади.

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Ўзбекистон Инсон камолоти индексида (Human Development Indicators) икки поғона юқорилаб, 106-ўринни эгаллади. Бундан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТД) ҳисоботи дарак бермоқда.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги хабарига кўра, ҳисоботнинг Инсон камолоти индекси инсон тараққиёти йўлида 3 та асосий омиллар — узоқ ва соғлом ҳаёт кечириш, билим олиш ва муносиб турмуш даражаси бўйича эълон қилинадиган статистик маълумотлар тўплами ҳисобланади.

Ўзбекистон жорий ҳисоботда дунёнинг 189 мамлакати ичида индекс қиймати 0,720 (максимал индекс қиймати 1,000) билан 106-ўринни эгаллаб, 2019 йилдаги ҳисобот натижаларига нисбатан +2 ўринга ва +0.01 индекс қийматлари билан яхшиланди.

Мамлакат натижалари қуйидагича:

  • аҳолининг туғилганда кутилаётган умр кўриш давомийлигини белгилайдиган умр кўриш давомийлиги индекси 71,7 йилни ташкил этади (+0,1 йил ўсиш);
  • таълим индексининг таълимнинг ўртача давомийлиги 11,8 йил (+0,3 йил ижобий ўзгариш) ва кутилаётган таълим давомийлиги 12,1 йилни (+0,09 йил ижобий ўзгариш) ташкил этган;
  • харид қобилияти паритети бўйича аҳоли жон бошига ЯМД миқдори $7142 ни ташкил этиб ўтган йилга нисбатан $680 га ўсган.

Ушбу ҳисобот БМТ Тараққиёт Дастури томонидан 1990 йилдан бошлаб нашр қилинади. Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари 1993 йилдан буён қайд этиб келинмоқда. Инсон камолоти индексининг 2020 йилги ҳисоботида 2019 йил якунлари таҳлил қилинади.

Янгиликлар лентаси
0